21-oktyabr

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлди

21- октябрь "Давлат тили хақида"ги  қонуни қабул қилинганинг ўттиз йиллиги муносабати билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги Ахборот ресурс марказида "Ўзбек тили давлат тили " мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадриятдир.